Мадримов Кроуфордга қарши жанг учун тактика тайёрламоқда – Шаҳрам Ғиёсов
Спорт
−
14 Май
6300Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов америкалик енгилмас Теренс Кроуфордга қарши жанг учун махсус тактика тайёрламоқда. Бу ҳақда бошқа бир боксчи Шаҳрам Ғиёсов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
“Боксда битта зарба ҳамма нарсани ҳал қилиши мумкин. Олдиндан ҳеч нарса дея олмайман, лекин Мадримовнинг ғалаба қозонишига ишонаман. Ҳозир Мадримов қизғин машғулот ўтказмоқда. Исроил жисмоний ва техник томондан етук боксчи. У ҳозирда мураббийлари билан Кроуфордга қарши жанг учун тактика тайёрламоқда. Унинг имкониятлари яхши. Насиб этса, Кроуфордга қарши жангда унинг олдида бўламан”, дейди Ғиёсов.
Қайд этиш жоиз, Мадримов ва Кроуфорд апрель ойида жанг олдидан расмий тадбирда иштирок этиб, илк марта нигоҳлар жангида рўбарў келишганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрам Ғиёсовнинг янги жанги қачон ўтказилиши хабар қилинганди. 30 ёшли Ғиёсов айнан Исроил Мадримов жанг қиладиган турнирда рингга чиқиши кутилмоқда.