Мадримов Кроуфордга қарши жанг қилади – манба

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, WBA камари соҳиби Исроил Мадримов навбатдаги жангини америкалик енгилмас боксчи, яримўрта вазн тоифасида WBC, WBO ва WBA чемпионлик камарлари соҳиби ва вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) рейтинги етакчиси Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, ушбу жанг 3 август куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, Кроуфорд охирги жангида ҳамюрти Эррол Спенсни тўққизинчи раундда техник нокаутга учратиб, яримўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланганди. 36 ёшли Теренс ҳисобида профбоксда эришилган 40 та ғалаба мавжуд. Мадримов эса охирги жангини россиялик Магомед Қурбоновга қарши ўтказиб, WBA камарини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made