Мадримов Канело - Кроуфорд жангида ким ғалаба қозонишини айтди

Sport

image

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик спортчи Исроил Мадримов Сауль Альварес (Канело) ва Теренс Кроуфорд ўртасидаги жангда Канело ғалаба қозонишини тахмин қилди. Бу ҳақда у “Fightnews” нашрига берган интервьюсида айтди.

“Аввало, улар бошқа-бошқа вазн тоифасида жанг қилишади. Менимча, Канело ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонади”, дейди Исроил Мадримов. 

Маълумот ўрнида, Сауль Альварес ва Кроуфорд ўзаро жанг борасида келишувга эришгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аммо жанг қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида расмий маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Мадримов бўлажак жанги олдидан “face- to -face” маросимидан ўтгани ҳақида хабар берилган эди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends