Мадримов билан жангдан сўнг Соро жамоаси WВА’га протест йўллади
Спорт
−
29 Декабрь 2021
7245Франциялик боксчи Мишель Соро жорий йилнинг 17 декабрь куни Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида Исроил Мадримовдан учралган мағлубиятдан сўнг, WВА’га протест берди.
Соро билан ҳамкорлик қиладиган “Y12 Management” компанияси раҳбари Йохан Зауи жанг натижаси юзасидан WВА’га шикоят хати йўллаган. Ушбу шикоятда, жанг натижаси бекор қилиниши ва қайтадан ташкил этилиши сўралган.
Эслатиб ўтамиз, “Matchroom Boxing” компанияси томонидан Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида ўрта вазн тоифаси жангчиси Исроил Мадримов (8-0-0) франциялик Мишель Сорони (35-3-1) 9-раундда техник нокаутга учратган эди.
Қизиқ томони шундаки, рефери Салвадор Салванинг ҳаракатлари туфайли жангнинг якуни икки жамоа вакиллари ҳамда мухлислар ўртасида баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Тўққизинчи раунднинг сўнгги сонияларида Мадримов рақибни кучли зарбалари билан мувозанатдан чиқарган, бироқ на боксчилар, на ҳакам бонг овозини эшитмаган.
Соро жамоаси эса нокаутга сабаб бўлган зарбалар бонгдан сўнг берилганини иддао қилиб, натижадан норози бўлган.
LiveБарчаси