Мадонна саҳнага қайтмаслиги мумкин – ОАВ

Маданият-санъат

image

Жорий йилнинг 24 июнь куни америкалик хонанда Мадонна бактериал инфекция юқиши оқибатида шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилганди. Орадан бир неча кун ўтиб шифохонадан чиққан хонанда ҳамон ўзини ёмон ҳис қилаётгани ва ўрнидан туролмаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда ТМZ хабар берди.

Айтилишича, 64 ёшли Мадонна шифохонадан чиққанига қарамасдан ҳалигача кўнгил айниши билан қийналмоқда. Шунингдек, хонанда ўзининг гастролларидан воз кечиш ниятида эмас. Бироқ унинг менежери Гай Озри шу йилнинг 15 июлига режалаштирилган биринчи шоуни кейинроққа қолдирмоқчи. Дунё бўйлаб гастрол 35 шаҳарни қамраб олиши режалаштирилган.

Қўшиқчи учун бу тур 40 йиллик тенгсиз мусиқа каталогини нишонлашда улкан ретроспектив бўлиши керак эди. Гастрол АҚШнинг Детройт, Чикаго, Нью-Йорк ва Лос-Анжелес каби шаҳарларида тўхтаб, 2024 йил январь ойида Шимолий Америкада якунланиши керак. Хонанданинг яқинлари ҳам ундан хасталикдан тўлиқ қутилиши учун танаффус олишини сўрамоқда. Бу масала бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Маълумотларига кўра, Мадонна 2020 йил охирида ҳам “Маdam X” гастролида жароҳат олганидан сўнг сон алмаштириш операциясини бошдан ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мадонна

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг