Маданият вазирлиги “Кампиртепа” ёдгорлиги бузилиши бўйича БПга мурожаат қилади
Жамият
−
11 Декабрь 2020
5868Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги милоддан аввалги. IV аср охири миль. II асрларга оид “Кампиртепа” (Окс Александрияси) археологик ёдгорлигининг қадимги девори бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқалганди.
Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти мазкур хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Манбаларда айтилишича, жорий йилнинг ноябрь ойида кучли ёмғирлар ёғиши натижасида Кампиртепа ёдгорлигининг жанубий-ғарбий деворнинг ўрта қисми консервация қилинмаганлиги сабабли қулаб тушган.
Аммо, академик Э.В.Ртвеладзе томонидан таъкидлашича, қалъадаги кўчани бундай бузилиши ўтган йили бўлган ва бу йил девор бузилишида ҳам такрорланган, бу атайлаб қилинган. Шу йилнинг ноябрь ойида Э.В.Ртвеладзе ёдгорликка ташриф буюрганида, ҳеч нарса бузилмаган бўлган.
Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти ходимлари ўртасида академик Э.В.Ртвеладзе билан суҳбатдан сўнг қуйидагиларга қарор қилинди:
1. Кампиртепа ёдгорлиги деворнинг бузилиши юзасидан Маданий мерос департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига текширув ўтказиш тўғрисида мурожаат қилиш.
2. Э.В.Ртвеладзенинг тавсиясига кўра, реставрация ишларини баҳорда бошлаш учун деворнинг бузилган қисмини мустаҳкамловчи воситалар ёрдамида қалин плёнка билан ёпиш тавсия этилган.
3. Кампиртепа ёдгорлигидаги ушбу деворни тиклаш академик Э.В.Ртвеладзе бошчилигида республика бюджетидан 2021 йилда таъмирланадиган моддий мерос объектлари дастурига киритиш.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, тарих фанлари доктори Э.В.Ртвеладзе ёдгорликда 40 йил давомида илмий тадқиқот ва қазилма ишларини олиб бормоқда. Ушбу қалъа Марказий Осиёда антик даврнинг энг қадимий ёдгорликларидан биридир.
Маълум бўлишича, 1990-2000 йилларда Э.В.Ртвеладзе ёдгорликнинг шарқий қисмида реставрация ишларини олиб борган ва ёдгорликнинг кириш қисмида рамзий девор қурилган. Реставрация ва реконструкция ишлари, жумладан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмаги билан амалга оширилган. 2018 йилда республика бюджетидан ёдгорликнинг ғарбий деворида таъмир-тиклаш ишлари олиб борилган.
LiveБарчаси