“Мадам Клод” билан унинг 7 нафар ўзбекистонлик ҳамтовоғи ҳам ушлангани маълум бўлди
3-саҳифа
−
07 Январь
69859Жорий йилнинг 5 январь куни Интерпол томонидан қизил билдиришнома билан “Халқаро одам савдоси” жинояти доирасида қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мирхонова Туркиянинг Чаноққалъа вилояти Айважик туманида қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Кўп ўтмай, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида бир қанча жиноятлар содир этиб қидирувга берилган яна 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олингани очиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, 2024 йил бошидан уюшган жиноий гуруҳлар, гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этиб, халқаро қидирувда бўлган 8 нафар (Нилуфар Мирхонова билан) Т.Х., Ф.Н., Ф.М., Р.М., Р.Б., Ш.А. ва Н.Д. жорий йилнинг 5 январь куни Туркия ҳудудида қўлга олинган.
Ўтказилган текширувлардан сўнг Мирхонова Россия, Беларусь, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан кўплаб аёлларни ноқонуний йўллар билан Туркияга олиб ўтиб, воситачилар орқали фоҳишахоналарга сотгани аниқланган.
Бош Консулхона Туркиядаги ўзбекистонликлардан қонунларга амал қилишни, фирибгарларга алданиб қолмасликни сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь