Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жанги бўйича шартнома имзолади
Спорт
−
06 Ноябрь 2019
12436Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасидаги ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов (23-6, 14 КО) UFC’даги иккинчи жанги бўйича шартнома имзолади.
Маълум бўлишича, Маҳмуд Муродов ММА’нинг энг нуфузли турнири бўлган UFC’даги иккинчи жангини ўтказиш бўйича келишувга эришган. Ҳозирча жанг қачон бўлиб ўтиши аниқ эмас. Манбаларга кўра, бу UFC кечаси 2020 йилнинг бошида бўлиб ўтади. Бўлажак рақиб ҳақида ҳам тез орада маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов UFC’даги дебют жангини 28 сентябрь куни ўтказганди. Дания пойтахти Копенҳагенда UFC Fight Night 160 турнири доирасида у италиялик Алессио ди Кирикога (12-4, 9 КО) қарши октагонга чиқиб, уч раунд якунларига кўра, очколар ҳисобида ғалаба қозонганди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Маҳмуд Мурлдов UFC билан тўртта жангга шартнома имзолаган. Жангдаги натижаларга қараб бу муддат яна узайтирилиши мумкин бўлади. У мазкур нуфузли турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчи сифатида тарихда қолди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь