Маҳмуд Муродов эртанги жанг олдидан тарозидан ўтди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов америкалик тажрибали рақиби Браян Барберенага қарши октагонга чиқишидан олдин вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Унга кўра, ҳар иккала жангчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажарди.

Мазкур жанг эртага, 22 июль куни Лондондаги “O2 Arena”да UFC Fight Night турнири доирасида бўлиб ўтади. Баҳс Ўзбекистон вақти билан 21:00 да бошланади.

Маълумот учун, Муродов фаолияти давомида 33 та жангда иштирок этиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, у UFC'да 5 та жанг ўтказиб, 3 тасида ғалабага эришган. Браян Барберена эса ММА'даги юришлари давомида 28 та жангда иштирок этиб, 18 маротаба рақибларидан устун келган. Мағлубиятлари сони эса 10 тани ташкил этади. У UFC'да 17 та жанг ўтказиб, 8 тасида мағлубиятга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Маҳмуд Муродов Браян Барберена

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг