Маҳмуд Аббос: “Трампнинг режаси бизга ўтмайди”

Олам

image

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос 28 декабрь куни Дональд Трамп томонидан эълон қилинган режани ҳаётга татбиқ этишга йўл қўймаслигини таъкидлади.

У Рамоллоҳда чиқиш қилар экан, Трампнинг режаси “ўтмаслигини” маълум қилган. “Биз ушбу битимни қатъиян рад этамиз. Бу ҳақда олдин ҳам гаплашган эдик, бизнинг позициямиз ўзгармаган”, деган Маҳмуд Аббос.

Аббоснинг айтишича, Исроил Қуддусни тўла назорат қилишни истайди, аммо бу Фаластинни қониқтирмайди. “Қуддус сотилмайди”, деб қўшимча қилган у. Ҳар қандай шароитда ҳам Қуддусни Фаластиннинг пойтахти этиш талабидан воз кечмаслигини ёдда тутди. 

Араб ОАВнинг хабар беришича, Аббос Исроил билан бу мавзуда музокаралар олиб боришга тайёр, фақат битта шарти - унда Россия, АҚШ, БМТ ва Европа Иттифоқи қатнашиши керак. Фаластин АҚШнинг ёлғиз ўзи билан музокара ўтказмайди, деб таъкидлади. Шунингдек, Фаластин ўз давлатининг 1967 йилги чегаралар билан тан олинишини талаб қилган. 

Маълумот ўрнида, Трамп 28 январь куни Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган режасидаги асосий фикрларни маълум қилган эди.  

Фаластин миллий озодлик ҳаракати ва ХАМАС ҳаракати АҚШнинг Яқин Шарқдаги тинчлик режасини амалга оширишга тўсқинлик қилиш мақсадида Рамоллоҳда учрашув ўтказишни режалаштиргани маълум бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳмуд Аббос Трампнинг режаси

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг