Маҳаллий бензин нега қиммат? Вазирлик жавоб берди

Жамият

image

Сўнгги кунларда турли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин бир хил нархда сотилмаслиги, маҳаллаий бензиннинг нархи четдан олиб кирилаётган бензин партиясидан ҳам қиммат бўлиб кетгани кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги четдан олиб кирилаётган бензин нархи маҳаллий бензидан арзонроқ бўлиши мумкинлигига аниқлик киритди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан АЁҚШлар бензинни биржа савдолари орқали сотиб олмоқда, бензин нархлари турли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида фарқ қилиши мумкин, чунки нархлар маҳсулот ҳар бир АЁҚШ томонидан қанчага сотиб олинганига боғлиқ.

Шу тариқа, бензин нархининг шаклланиши Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ёки бошқа давлат тузилмаларига эмас, балки ишлаб чиқарувчи (маълум бир нефтьни қайта ишлаш заводи)нинг бошланғич баҳоси, таклиф (биржа савдоларига қанча бензин қўйилган) ва унга бўлган талаб (харидорлар қанча сотиб олиши)га боғлиқ.

“Ўзбекистон Президентининг “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4664 сонли қарор қабул қилинмасдан олдин Ўзбекистонда турли маркадаги бензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари давлат томонидан тартибга солинар эди. 1 майдан бошлаб, яъни мазкур бозор механизми жорий этилгандан буён ўтган ярим йилдан ортиқ вақтдан бери маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари автомобиль бензинини фақат биржа савдолари орқали сотмоқда”, дейилади хабарда.

Энергетика вазирлигига кўра, импорт қилинган бензин партиялари ҳам савдолар орқали сотилади ва агар бундай бензин Ўзбекистонга олиб кирилиб, ҳақиқатдан ҳам савдоларга анча паст нархда қўйилиши мумкин. АЁҚШлар бундай бензинни бу партия тугамагунча сотишлари мумкин. АЁҚШ томонидан қандай бензин қандай нархда сотилиши фақат биржага боғлиқ бўлади.

Шу тариқа, бензин ва дизель ёқилғисини сотишнинг бозор механизми нефтни қайта ишлаш заводлари ва АЁҚШларга соғлом рақобат шароитида фаолият юритиш имкон беради. 

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда бензин нархининг ошиши ёки камайиши маълум бир талаб ва таклифга боғлиқ. Хусусан, бозор механизми жорий этилганидан сўнг, 3 майнинг ўзидаёқ “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖда ўтказилган савдолар савдога қўйилган бензин нархи тушганини кўрсатган.

Маълумотларга кўра, “ЎзРТХБ” АЖ сайти орқали шунингдек янги маҳсулот турлари тўғрисидаги маълумот ҳам келиб тушади. Хусусан, июль ойи бошида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида биржа савдоларига АИ-80-ЛЮКС-К2-Л маркадаги бензин қўйила бошлаган. Биржа савдоларида ёқилғи “Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводи” МЧЖ томонидан сотилмоқда.

Сентябрь ўрталарида эса “ЎзРТХБ” АЖ биржа савдоларига илк бор Туркманистонда ишлаб чиқарилган ECO-93 маркали бензин сотувга қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бензин

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг