Маҳаллалар экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади
Жамият
−
02 Февраль 2020
4706Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ташқи бозор талаблари асосида маҳаллалар экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади.
“Томорқа хизмати” МЧЖлар маҳаллаларга бириктирилган ҳолда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида уруғлар, кўчатлар ва бошқа зарур моддий ресурслар етказиб берилади.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан белгиланган тартибда сотиб олинади, уларнинг экспорт қилиниши ташкил этилади.
Шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг реализация ва экспорт қилинишида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.
Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида баҳорги (эртаки) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари тасдиқланди.
Шунингдек, ушбу экинларни экиш, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва етиштирилган маҳсулотларни сотиб олишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Унга кўра, имконияти чекланган ва кам таъминланган томорқа ер эгалари, шунингдек иш билан банд бўлмаган аҳолининг рўйхати шакллантирилади, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чоралар белгиланади.
Томорқадан самарасиз фойдаланган томорқа ер эгаларига кўмаклашувчи ташаббускор фермер хўжаликлари бириктирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь