Мэрилин Монронинг портрети $195 млнга сотилди 

Маданият-санъат

image

Америкалик рассом Энди Уорхол томонидан 1960-йилларда яратилган актриса Мэрилин Монронинг портретлари сериясидан бири Christieʼs аукционида 195 миллион долларга сотилди. 

“Мовий Мэрилин” (“Shot Sage Blue Marilyn”) номи билан танилган расм ХХ асрда яратилган санъат асарлари учун нархлар бўйича рекорд ўрнатган. Савдо ташкилотчилари лотнинг якуний нархи 200 миллион доллар атрофида бўлишини кутган. 

Таъкидланишича, арт-дилер Ларри Гагосян картинанинг янги эгасига айланган. 

“Мовий Мэрилин” кимошди савдосига швейцариялик коллекциячилар, Thomas Ammann Fine Art галереяси асосчилари Томас ва Дорис Амманн томонидан қўйилган. Улар савдодан тушган барча маблағни хайрия ишларига ўтказишни режалаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

аукцион

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг