Лукашенкога босим ўтказишда давом этиш керак – Макрон
Олам
−
19 Ноябрь 2021
4447Франция Президенти Эммануэль Макрон Польша-Беларусь чегарасида муҳожирлар оқимидан фойдаланишга чек қўйиш учун Беларусь Президенти Александр Лукашенкога босим ўтказишни давом эттириш зарурлигини маълум қилди. Бу ҳақда Елисей саройи хабар берган.
Таъкидланишича, Макрон кеча, 18 ноябрь куни Польша Президенти Анжей Дуда ва Республика Бош вазири Матеуш Моравецки билан телефон орқали мулоқот қилган. Томонлар Польша-Беларусь чегарасидаги вазиятни муҳокама қилган.
“Республика Президенти кўпчиликни хавф остига қўяётган ушбу воситалаштиришга чек қўйиш учун Европанинг Александр Лукашенкога босим ўтказишда давом этиши зарурлигини тасдиқлади. У Европани мигрантларнинг келиб чиқиш мамлакатлари ва транзит, шунингдек авиакомпаниялар билан ҳамкорликни давом эттиришга чақиради”, дейилади Елисей саройи хабарида.
Қайд этилишича, Макрон чегарада бўлганларга гуманитар ёрдам кўрсатиш зарурлигини тасдиқлаган.
Охирги бир неча ҳафта ичида Беларусь ва Польша чегарасида бир неча минг муҳожир тўпланиб, Европа Иттифоқи мамлакатларига киришга умид қилмоқда. Польша ҳукумати чегара хавфсизлигини кучайтирди, ҳарбийларни жалб қилди ва ноқонуний муҳожирларнинг мамлакатга киришга уринишларига барҳам берди, шунингдек миграция инқирозида Минскни айблади. Беларусь бу айбловларнинг барчасини рад этиб, Польша муҳожирларни мажбуран чиқариб юбораётганини даъво қилмоқда.
LiveБарчаси