Беларусда нима гаплар? Лукашенко яна қурол билан кўриниш берди
Олам
−
30 Август 2020
11705Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўз қароргоҳида яна қурол ва зирҳли нимчада кўриниш берди. Президент Матбуот котиби Натаья Эйсмонтнинг РИА Новостига йўллаган суратида у қароргоҳи – Мустақиллик саройидан қурол кўтариб чиқаётанини кўриш мумкин.
Бугун, 30 августда ҳам, сурат Минскдаги намойишчилар Президент қароргоҳи олдига келиб бўлган вақтда олинган.
Бундан ташқари, Мустақиллик саройи қуролли аскарлар ва БТРлар билан ўраб олинган. Резиденцияда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ички ишлар вазирлиги намойишда қанча одам иштирок этганини маълум қилмади. Расмий маълумотларга кўра, 125 киши ҳибсга олинган.
Беларусь Президенти қароргоҳида иккинчи марта қурол кўтариб, оммага кўриниш беряпти. У ўтган ҳафтада ҳам қароргоҳи олдида тўпланган намойишчилар қаршисида қурол билан пайдо бўлганди.
Маълумот учун, 9 август куни Беларусда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда 80,1 фоиз овоз тўплаган амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғалаба қозонди.
Минск ва бошқа шаҳарларда Лукашенко ва сайлов натижаларига қарши норозилик намойишлари бошланди. Шундан бери ҳар куни Президентдан норози одамлар намойишга чиқяпти. Беларусда намойишлар ортиқча тўс-тўпалонларсиз бўляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь