Лукашенко ядро қуролидан хавотирга тушганларни Россия ва Беларусь иттифоқига қўшилишга чақирди

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко ядровий қуролдан хавотирга тушган давлатларни Россия-Беларусь иттифоқига қўшилига чақирди. Бу ҳақда у “Москва. Кремль. Путин” дастурига берган интервьюсида сўз очди.

“Агар кимдир хавотирга тушса, Қосим-Жомарт Тўқаев бундан хавотирда деб ўйламайман, лекин мабодо шундай бўлса, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар Россия Федерацияси билан биз каби яқин муносабатларга эга бўлишига ҳеч ким қарши эмас. Бу жуда оддий. Беларусь ва Россия иттифоқига кириш керак, тамом: ҳамма учун ядро қуроли бўлади”, деган Лукашенко.

Таъкидлаш жоизки, 24 май куни II Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида қатнашган Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россия ва Беларусь иттифоқ давлати мавжудлигига эътибор қаратган. У ЕОИИда икки хил итеграция борлигини, биринчиси Россия ва Беларусь иттифоқ давлати бўлса, иккинчиси Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон вакиллик қиладиган интеграциянинг яна бир даражаси мавжудлигини айтган.

“Икки давлат – бир давлат” формуласи бўйича ягона сиёсий, ҳуқуқий шаклга эга бўлган, ягона иттифоқ ҳукумати ва ягона иттифоқ парламенти билан иттифоқ давлати вужудга келмоқда. Ва ҳатто ядровий қурол ҳам ҳозир иккига битта”, деган Тўқаев Россия-Беларусь иттифоқ давлати ҳақида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 март куни Россия Президенти Владимир Путин беларуслик мавқедоши Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Россиянинг тактик ядро қуроллари Беларусга жойлаштирилишини маълум қилганди. Россия давлати раҳбарининг сўзларига кўра, 1 июлда Беларусь ҳудудида тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилишини якунлаш режалаштирилган. Москва Минскка ядровий қурол ташувчиси бўлиши мумкин бўлган “Искандер” ракета тизимини аллақачон топширган ва Беларусь самолётларини махсус ўқ-дорилардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун қайта жиҳозлашда ёрдам берган. Беларусь ҳарбий хизматчилари Россия Федерациясида тегишли тайёргарликдан ўтган. 25 май куни эса Россия ва Беларусь Мудофаа вазирлари Сергей Шойгу ва Виктор Хренин Минскда Россия ядро қуролини Беларусь ҳудудидаги махсус омборда сақлаш тартибини белгиловчи ҳужжатларни имзолади. Шундан сўнг Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти мазкур келишувни кескин қоралаб, бу Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришидан кейинги масъулиятсиз хатти-ҳаракатларининг яна бири эканини таъкидлади


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ядровий қурол Беларусь Лукашенко Тўқаев Россия-Беларусь иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг