АҚШ Россия ядро қуролининг Беларусга ўтказилишини кескин қоралади

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Минск ва Москва ўртасидаги Россиянинг тактик ядро қуролларини Беларусга топшириш бўйича келишувни кескин қоралади. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби Мэттью Миллер маълум қилди.

“Бу Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришидан кейин биз кўрган масъулиятсиз хатти-ҳаракатларнинг яна бир мисолидир”, дейди Миллер.

Унинг сўзларига кўра, Украинага қарши кимёвий, биологик ёки ядровий қуроллардан фойдаланиш жиддий оқибатларга олиб келади.

“Шу билан бирга, Вашингтон ҳали ҳам ўз ядровий кучларининг тайёрлигини қайта кўриб чиқиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти ва Россия Федерацияси ядровий қуролдан фойдаланиш ниятида эканини кўрсатадиган бирон бир аломатни сезмаган. Биз ўз стратегик ядро салоҳиятимизни ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз”, дейди департамент матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 март куни Россия Президенти Владимир Путин Россия Беларусь томонининг илтимосига кўра, республикада ўзининг тактик ядро қуролини жойлаштиришини айтган. Россия давлати раҳбарининг сўзларига кўра, 1 июлда Беларусь ҳудудида тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилишини якунлаш режалаштирилган. Москва Минскка ядровий қурол ташувчиси бўлиши мумкин бўлган “Искандар” ракета тизимини аллақачон топширган ва Беларусь самолётларини махсус ўқ-дорилардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун қайта жиҳозлашда ёрдам берган. Беларусь ҳарбий хизматчилари Россия Федерациясида тегишли тайёргарликдан ўтган.

Кеча, 25 май куни Россия ва Беларусь Мудофаа вазирлари Сергей Шойгу ва Виктор Хренин Минскда Россия ядро қуролини Беларусь ҳудудидаги махсус омборда сақлаш тартибини белгиловчи ҳужжатларни имзолади. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Беларус ядро қурол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made