Лукашенко ваколатларини сахийларча тақсимламоқчи

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Конституцияни бузмасдан ваколатларининг 70-80 фоизини парламент, Ҳукумат ва бошқа тузилмаларга бериши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда БелТА хабар берди.

“Халқ, жамият ўзгаришларни хоҳлаяпти. Биз яқинда парламент раҳбарияти билан келишиб олдик: президент ваколатларининг 70−80 фоизини парламент, Ҳукумат, бошқа тузилмаларга ўтказиш учун Конституцияни бузиш шарт эмас”, деган Лукашенко йиғилишда.

У Президентга юзлаб вароқда олиб кирилган таклифлар Ҳукумат ва парламент "кенгликларда ётганини" таъкидлаган.

“Уларни маданий жамиятлардагидек ҳал қилинг: Ҳукумат барча вазиятни инобатга олиб, бюджетдаги “тешик”ларни кўриб, шу масалаларни ишлаб чиқсин. Уни парламентда муҳокама қилинг ва имзолаш учун Президентга олиб келинг. Айтдимку, мен сизларни эшитишга тайёрман, лекин қарорни сизлар қабул қиласизлар”, деган Лукашенко.

Ўтган ҳафтада Лукашенко 2021 йилгача ваколатларини бўлишишни режалаштираётганини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, сайловдан бир неча кун ўтиб Литвага кетган мухолифат раҳбари Светлана Тихановская намойишларни фаол қўллаб келмоқда. Жорий йилнинг 13 октябрь куни Тихановская Лукашенкого нисбатан "ультиматум" эълон қилди. Унинг муддати 26 октябрга келиб тугади ва Минскда яна намойишлар бошланди.

Мухолифат етакчиси Светлана Тихановская эндиликда Президент Александр Лукашенко ва унинг тарафдорлари режимини жазолаш учун халқ трибунали тузилганини ва 20 декабрь куни халқ айблови билан энг катта юриш ўтказилишини маълум қилган


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг