Лукашенко Шимолий Кореяга бормоқчи
Олам
−
09 Сентябрь 3795
Беларуслик Александр Лукашенко бугун, 9 сентябрь куни Корея халқ демократик республикаси етакчиси Ким Чен Инни КХДР ташкил топган кун билан табриклади ва яқин орада унинг мамлакатига ташриф буюришга тайёрлигини билдирди.
“Яқинда Пекиндаги учрашувимизни илиқлик билан эслайман. Давлатлараро муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун ҳар икки томон учун қулай бўлган, энг яқин вақтда мамлакатингизга ташриф буюришга тайёр эканлигимни тасдиқлайман. Умид қиламанки, Беларусь-Корея ҳамкорлиги ва халқаро ташкилотлардаги биргаликдаги фаолиятимиз икки халқ учун ҳам манфаатли бўлади, ишонч ва ўзаро тушунишнинг ошишига ёрдам беради”, дейилади Лукашенконинг табригида.
Лукашенконинг таъкидлашича, 1948 йилда суверен давлат деб эълон қилинганидан буён КХДР кўплаб синовлардан ўтган, бу эса мамлакат халқи руҳиятини янада мустаҳкамлаган ва уларга ўз субъективлиги ва ўзига хослигини сақлаб қолиш имконини берган. У, шунингдек, Минск ва Пхеньян ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиш тарихи дўстлик, тенг ҳуқуқли мулоқотга интилиш, маънавий ва маданий қадриятларнинг ўхшашлиги тамойилларига асосланган тинч ўзаро ҳамкорлик намунаси эканини таъкидлади. Лукашенко Ким Чен Инга мустаҳкам соғлик ва янги ютуқлар, КХДР фуқароларига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.
Маълумот учун, 3 сентябрь куни Хитой пойтахтида парад бошланишидан олдин Лукашенко ва Ким Чен Ин билан суҳбатлашган. Ўшанда Шимолий Корея етакчиси Лукашенкони ўз мамлакатига қулай вақтда ташриф буюришни таклиф қилган.
Live
Барчаси