Лукашенко “катта оға”сини ёнига борди

Олам

image

Бугун, 5 апрель куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко амалий ташриф билан Россия Федерациясига борди. Бу ҳақда “БелТА” хабар берди. 

Бугун, 5 апрель оқшомида Россия ва Беларусь Иттифоқ давлати Олий Давлат кенгаши (ОДК) йиғилиши арафасида давлат раҳбарлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко алоҳида икки томонлама учрашув ўтказади. Унда етакчилар ўзаро муносабатларнинг кенг кўламли масалаларини, шу жумладан импорт ўрнини босиш, ҳамкорликни чуқурлаштириш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантиришни муҳокама қилади. Мавзулар орасида халқаро вазият, хавфсизликни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳам бор.

Эртага, 6 апрель куни эса Москвада Александр Лукашенко Иттифоқ давлати Олий Давлат кенгаши йиғилишида иштирок этади. Тадбир иштирокчилари 2021-2023 йилларга мўлжалланган Иттифоқ давлатини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва иттифоқ дастурларини амалга оширишнинг боришини кўриб чиқади. Яна бир асосий мавзу – Иттифоқ давлатининг Хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилган.

Анъанага кўра, Олий Давлат Кенгаши кун тартибидаги айрим масалалар Иттифоқ давлати доирасидаги жорий фаолият билан боғлиқ бўлади. Йиғилишда натижалар сарҳисоб қилиниб, келгуси даврдаги ҳамкорликдаги ишлар муҳокама қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Москва Путин Беларусь Лукашенко Иттифоқ давлати Олий Давлат кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг