Лукашенко интервьюга кутилмаган ҳолатда келди (видео)

Олам 19343

Беларусь Президенти Александр Лукашенко интервьюга оёқяланг келди. Ҳолат акс этган видеони “Беларусь 1” телеканали эълон қилди.

“Фаррошларни ҳурмат қиламан, оёқяланг юраман”, дея ўзининг ташқи ҳолатини изоҳлаган Лукашенко лифтдан чиқар-чиқмас.

Бу кадрлар Сочида Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралардан кейин  олинган. Журналист Алексей Кривошеев бутун суҳбат давомида Беларусь раҳбаридек пойафзалсиз ўтирганини маълум қилди.

Аввалроқ, Лукашенко Россия билан муносабатлари ҳақида гапириб, РФ қўшнисини йўқотишдан қўрқишини айтганди. Шу билан бирга Беларусь ҳам расмий Москвадан қочиш ниятида эмаслигини, аммо бироз ҳурмат исташини билдирганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 520
Рейтинг: 3
t
×