Лукашенко Россиянинг қўрқувидан гап очди

Олам 11164
image

Расмий Минск Москвадан узоқлашмоқчи эмас, аммо ўзининг ҳурмат қилинишини истайди. Беларусь Президенти Александр Лукашенко шундай баёнот билан чиқди.

“Шарқда бизни йўқотишдан қўрқишади ва мен буни яширмайман ҳамда рус қардошларимизни тушунаман. Ҳа, биз ҳам ҳеч қаерга қочиб кетмоқчи эмасмиз, шунчаки, ака-укалардек яшаган ва яшаётган ерларимизда бизга инсондек муомала қилишларини истаймиз”, дейди Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда дунёда даҳшатли рақобатчилик кураши кетяпти ва беларуслар бу курашда муносиб бардош бериши керак.

“Ўз ўзига муаммо туғдириш керакмас, шунда йил охирида доим юрган ривожланиш йўлимизга чиқиб оламиз”, дея давом этган Лукашенко.

Ўтган ҳафтада Лукашенко Россия ҳукумати Беларусни на иқтисодий, на сиёсий жабҳада йўқотишни истамаётганини таъкидлаганди. Россиянинг Минскдаги элчиси Дмитрий Мезенцева бу гапларни Беларусь расмий Москва билан яқин иттифоқчи бўлиб қолишни хоҳлаётганидан дея талқин қилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 450
Рейтинг: 2.9
t
×