Лукашенко: “Беларусда намойишчиларга нисбатан тактика ўзгарди”
Олам
−
20 Октябрь 2020
9743Беларусь Ҳукумати мамлакатда намойишчилар билан кураш тактикасини ўзгартирди. Бу ҳақда Президент Александр Лукашенко маълум қилди, деб хабар берди БелТА.
“Уларнинг Минск бўйлаб кезиб, беҳаёларча юришлари ёмон. Аммо биз тактикани ўзгартирдик. Биз хотиржам барчасини топамиз. Замонавий воситалар бунга имкон беради, буни уддалаймиз. Ҳамма ўзи учун жавоб беради”, деган Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, санкцисиз намойишлар аллақачон “бирдан кўзи очилган” ва “ҳокимиятга ким келиши мумкинлиги ва нима бўлишини кўрган” одамларнинг фикри ўзгарган.
“Улар йўқотиши мумкинлигини тушунди. Минскликлар ОАВда айтишича улар қўрққанидан тунлари ухламаяпти, болаларини кўчага олиб чиқмаяпти. Одамлар сокин Минскни тўлқинланган Минск билан солиштиришди ва нимани йўқотишлиги мумкинлигини кўришди”, деган Лукашенко.
Аввалроқ, Беларусда Давлат хавфсизлик қўмитаси ҳибсхонасида сақланаётган мухолифат етакчилари озодликка чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 август бери намойишлар бўлиб ўтяпти. Намойишчилар сайлов натижасидан норози бўлиб, намойишлар уюштиряпти. Улар сайловни қайта ўтказишни талаб қиляпти. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституция ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.
LiveБарчаси