Беларусда Лукашенкога қаршиларни ҳибсдан озод қилиш бошланди

Олам

image

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан учрашувда иштирок этган Беларусь мухолифати Мувофиқлаштирувчи кенгаши Президиуми аъзоси Лилия Власова тергов изоляторидан чиқарилиб, уй қамоғига олинган  Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.  

Қайд этишича, Власова 16 октябр куни кечқурун Давлат хавсизлик қўмитаси қамоқхонасидан озод қилинган. 

Шу куни ДХҚ тергов ҳибсхонасида Лукашенко билан учрашувда иштирок этган сиёсий стратег Виталий Шкляровга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилди. Шкляров ҳам уй қамоғига олинган. 

10 октябр куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко собиқ президентликка даъвогар Виктор Бабарико ва ҳибсга олинган бошқа мухолифат вакиллари билан учрашди. Давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, учрашувда конституциявий ислоҳот масалалари муҳокама қилинган. Шундан сўнг, 11 октябр куни йиғилишнинг икки иштирокчиси – сиёсатшунос Юрий Воскресенский ва PandaDoc компанияси директори Дмитрий Рабцевич ҳибсхонадан озод этилиши ҳақида маълум бўлди. Кейин PandaDoc’нинг икки нафар ходими ва адвокат Иля Салеи озод қилинди.

Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 август бери намойишлар бўлиб ўтяпти. Намойишчилар сайлов натижасидан норози бўлиб, намойишлар уюштиряпти. Улар сайловни қайта ўтказишни талаб қиляпти. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституция ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко Лилия Власова

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг