Лукашенко ҳукуматда кадрлар ўзгаришини амалга оширди
Олам
−
28 Июнь
4092Беларуслик Александр Лукашенко кеча, 27 июнь куни ҳукумат ва Президент маъмуриятидаги баъзи кадрларни тайинлади. Бу ҳақда “БелТА” хабар берди.
Беларуснинг Россиядаги собиқ элчиси Дмитрий Крутой Президент маъмуриятининг янги раҳбари бўлди. Лукашенко, шунингдек, Президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири, Бош вазир ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги ва саноат вазирини алмаштирди.
“Авлодлар алмашинуви мавжуд. Ёш, истиқболли ва профессионал одамлар ҳокимиятга келиши керак. Агар биз ушбу шиддатли курашдан омон қолишни истасак, самарадорликни ниҳоятда ошириш керак. Ҳар бирингиз атрофда нима бўлаётганини биласиз. Ташқи ишлар вазирлигини ўзига келтириш керак. Мен очиқ гапираман: Ташқи ишлар вазирлиги ишлай бошлаши учун уни силкитиш керак. Ишламоқчи бўлмаганлар ва бугун мени эшитмайдиганлар - улар ишламаслиги керак”, дейди Лукашенко.
Азизбек Эшмаматов