Лукаку Роналдонинг рекордини янгилади

Спорт 2719
image

Кеча, 3 январь куни “Интер” хужумчиси Ромелу Лукаку А Сериянинг 15-туридан ўрин олган “Кротоне”га қарши баҳсда гол киритди. Натижада бельгиялик форвард бразилиялик Роналдонинг рекордини янгилади. Бу ҳақда “Squawka” нашри ёзмоқда.

Маълум қилинишича, 27 ёшли Лукакунинг кечаги голи “нерадзурри” сафида барча турнирлар доирасида киритган 50-голи бўлган. Бу натижа учун Ромелуга 70 та ўйин етарли бўлди ва шу орқали у клуб тарихида 50 та гол учун энг кам ўйин сарфлаган ўйинчига айланиб, 77 та ўйин сарфлаган Роналдонинг рекордини янгилаган.

 

Маълумот ўрнида, Ромелу Лукаку 2019 йилнинг ёзги трансферлари вақтида 80 миллион евро эвазига Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубидан Италиянинг “Интер” клубига ўтган эди. Бельгияликнинг Милан шаҳри жамоаси билан шартномаси 2024 йилга қадар амал қилади.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3.1
t
×