Лука Модрич тарихий натижа қайд этди

Спорт

image

Кеча, 25 сентябрь куни Вена (Австрия) шаҳридаги “Эрнст Хаппель” стадионида UEFA Миллатлар лигасининг (“А” лига) 1-гуруҳи 6-тур учрашувларидан ўрин олган Австрия ва Хорватия терма жамоалари баҳс бўлиб ўтди. Ўйин хорватларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув Хорватиянинг тўлақонли устунлиги остида кечди. Натижада, олтинчи дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Никола Влашичнинг узатмасини “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Лука Модрич гол билан якунлади. Бу гол орқали Лука Хорватия терма жамоаси тарихига кирди. У миллий терма жамоасида гол киритган энг ёши кекса футболчига айланди.

Қайд этиш керакки, Модрич Хорватия таркибида 37 ёш-у 16 кунлигида гол киритган. Бундан олдинги рекорд Нико Ковачга тегишли бўлиб, у 36 ёш-у 327 кунлигида терма жамоа учун гол урган.

Маълумот учун, Хорватия терма жамоасининг ўйиндаги қолган иккита голига Марко Ливайя ва Деян Ловрен муаллифлик қилди. Австрияликлар сафида Кристоф Баумгартнер гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лука Модрич

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made