Лоренцо Инсинье: “Шифокорлар жамоасига мухлислик қиламиз”

Спорт

image

Италиянинг "Наполи" клуби футболчиси Лоренцо Инсинье италияликларни шифокорларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

"Барчамиз битта жамоага мухлислик қилишимиз ва уларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Италия аҳолисига мурожаат қилмоқчиман, ҳаммамиз шифокорларга мухлислик қилайлик. Биз бир жамоамиз", деб ёзган Лоренцо Инсинье ўзининг Twitter'даги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар 246 467 киши коронавирусни юқтириб олган. 10 050 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 88 486 нафар бемор касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.

Маълумот ўрнида, коронавирус пандемияси сабаб футбол бўйича барча мусобақалар номаълум муддатга тўхтатилгани, Евро-2020 турнири 2021 йилнинг ёз ойига кўчирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наполи Италия Коронавирус Лоренцо Инсинье

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг