Лондонга учаётган самолётда жанжал чиқди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридан Лондонга учган самолёт бортида йўловчи эркак стюардессанинг сочидан тортиб, экипаж аъзолари билан муштлашгани учун рейс кечиктирилди. Бу ҳақда "Hindustan Times" хабар берди

Қайд этилишича, Air India авиакомпаниясига тегишли самолёт бугун, 10 апрель куни соат 06:35 да Деҳлидаги "Индира Ганди" аэропортидан парвоз қилган. Бироқ самолёт ҳавога кўтарилганидан 15 дақиқа ўтиб, бортдаги йўловчилардан бири стюардессанинг сочларидан тортиб, экипаж аъзолари билан муштлаша бошлаган. 

Авиакомпания матбуот хизматининг таъкидлашича, оғзаки ва ёзма огоҳлантиришларга қарамай, йўловчи салон экипажи аъзоларига жисмоний зарар этказишда давом этган. Оқибатда самолёт Деҳлига қайтарилган. Қоидабузар йўловчи эса хавфсизлик ходимларига топширилган. 

"Биз жабрланган экипаж аъзоларига ҳар томонлама ёрдам берамиз. Йўловчиларга етказилган ноқулайликдан афсусдамиз ва рейсни бошқа вақтга кўчирдик", дейилади хабарда. 

Кечиктирилган рейс кейинроқ, маҳаллий вақт билан соат 14:24 да Лондонга парвозни амалга оширган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадан Гоага учган самолёт маст йўловчи зўравонлик қилгани учун Урганчга шошилинч қўндирилган эди.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

жанжал самолёт Лондон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг