Лондондаги Фаластинни қўллаб-қувватлаш митингида намойишчилар ҳибсга олинди (фото, видео)
Олам
−
18 Февраль
5503Кеча, 17 февраль куни Лондондаги Исроил элчихонаси олдида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун бошланган норозилик намойишларида 12 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда "Daily Mail" газетаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Лондон марказий кўчаларида бошланган митингларда 200 000 дан 250 000 гача намойишчи иштирок этган. Полициянинг таъкидлашича, ҳибсга олишлар плакатлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар, зобитларга ҳужум қилиш ва шахсни ошкор қилишни рад этиш учун қилинган. Лондоннинг шимоли-ғарбидаги Нисденда ҳам Фаластин тарафдорларининг митинги тўхтатилган.
Полициянинг ҳисоб-китобларига кўра, Лондон марказидаги асосий намойишга 30 минг киши тўпланган, тарқатиб юбориш тўғрисидаги буйруқ соат 23:00гача амалда бўлган, ҳудудни тарк этиш кўрсатмасидан бош тортганлар ҳибсга олинган. Буюк Британия бўйлаб 1500 га яқин полициячи сафарбар этилган.
Намойишчилар Исроил элчихонаси ҳудудидан 100 метрдан узоқроқда, зобитлар назорати остидаги тўсиқлар ортида ушлаб турилган. Шунингдек, митинг қатнашчиларидан яхудий биноларини, жумладан, синагогаларни ҳимоя қилиш мақсадида эҳтиёт чоралари кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания Ёшлар ва болалар вазири Сира Рего бошчилигидаги минглаб одамлар Мадридда Фаластинни қўллаб намойишга чиққан эди.
LiveБарчаси