Коронавируснинг янги тури болалар учун кўпроқ юқумли бўлиши мумкин
Олам
−
22 Декабрь 2020
10031Буюк Британияда аниқланган янги коронавирус штамми аллақачон маълум бўлган вирус вариантидан кўра болалар ўртасида кўпроқ юқумли бўлиши мумкин. Бу ҳақда Лондонда жойлашган Imperial College профессори Нил Фергюсон маълум қилган.
Экспертнинг фикрига кўра, Буюк Британиянинг жануби-шарқий қисмидаги инфекциянинг тарқалиши ҳақидаги маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, вируснинг янги штамми бошқа штаммларга қараганда болалар ўртасида инфекциянинг юқори даражасини кўрсатади.
"Биз 15 ёшгача бўлган одамларда вируснинг янги штамми аллақачон маълум вирус версиясига нисбатан сезиларли даражада юқори эканини беш-олти ҳафта давомида кузатдик", деган Фергюсон.
Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди.