Лондон Украинага кўп миллион долларлик қурол-яроғ кредити берди

Олам

image

Буюк Британия G7нинг Украина учун фавқулодда даромадларни тезлаштириш кредитлари (ERA) дастури доирасида Украинага 752 миллион фунт стерлинг (875 миллион евро эквиваленти) миқдорида иккинчи тўловни амалга оширди. Бу ҳақда кеча, 14 апрель куни Буюк Британия ҳукумати сайтида чоп этилган пресс-релизда айтилган.

Қайд этилишича, бу тўлов 2,26 миллиард фунт стерлинг (2,63 миллиард евро миқдорида) миқдоридаги йирикроқ кредитнинг бир қисми бўлиб, у Европа Иттифоқи ҳудудида жойлашган музлатилган Россия давлат активларидан олинган режадан ташқари даромадлар ҳисобидан тўланади. Тегишли келишувни 1 март куни Буюк Британия Молия вазири Рэйчел Ривз ва Украина Молия вазири Сергей Марченко имзолади.

“Ушбу маблағ Украинага муҳим ҳарбий техника, жумладан, зудлик билан зарур бўлган ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналарини сотиб олишга ёрдам беради. Бу Россиянинг Суми шаҳрини нишонга олган ҳолда Украинага қарши ҳаво ҳужумини давом эттираётган бир пайтда амалга оширилмоқда”, дейилади Британия ҳукуматининг баёнотида.

Лондонда таъкидланганидек, ажратилган маблағга сотиб олинган асбоб-ускуналарни қўллаб-қувватлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун маблағлар асосан Буюк Британияда сарфланади ва бу, ўз навбатида, мамлакат иқтисодиётининг ўсиши ва малакали иш ўринлари сонининг кўпайишига хизмат қилади.

“Кучли Украина Буюк Британиянинг миллий хавфсизлиги учун жуда муҳимдир ва молиялаштиришнинг иккинчи қисми унга жамоавий хавфсизлигимизга ҳисса қўшиш учун энг кучли ҳолатда бўлишига ёрдам беради”, деган Рэйчел Ривз.

Украина учун G7 фавқулодда даромадларни тезлаштириш кредити схемаси доирасида G7 давлатлари биргаликда Украинани қўллаб-қувватлаш учун жами 50 миллиард доллар ажратиш ниятида.

2,26 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги Буюк Британия кредити учта траншга бўлинган. Улардан биринчисини Украина жорий йилнинг 6 март куни қабул қилган, охиргиси 2026 йилда Киевга юборилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Россия ва Украина делегациялари вакилларининг Қора денгиздаги хавфсизлик масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия G7 қурол-яроғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг