Лондон клуби Кварацхелияни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Наполи” ҳужумчиси Хвича Кварацхелияга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Football Transfers” хабар берди.

Манбага кўра, “канонирлар” ва “Наполи” спорт директори Мауро Мелусо ўртасидаги яхши муносабатлар ўрнатилган. 

Қайд этилишича, “Арсенал” Кварацхелияни қўлга киритиш учун,  ўз ўйинчиларидан бири билан хайрлашиши ва қўшимча тўлов қилиш таклифи билан чиқиши керак бўлади.

22 ёшли Кварацхелия ўтган мавсумда “Наполи” сафида 43 ўйинда майдонга тушиб, 14 гол урди ва 17 голга ассистентлик қилди. Унинг неаполликлар билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган. “Transfermarkt” интернет портали уни 85 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Наполи Хвича Кварацхелия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made