Лондон Исроилга ёрдам беришга тайёр – Стармер
Олам
−
07 Октябрь
4233Буюк Британия ҳар доим Исроилга ўз ҳудудидаги ракета ҳужумларини қайтаришда ёрдам беришга тайёр бўлади. Бу ҳақда бош вазир Кир Стармер Британия парламенти Жамоатлар палатасида сўз очди.
"Бу биз Исроилга кўрсатган ёрдам ва келажакда унга доимо тайёр бўламиз", деди ҳукумат раҳбари.
Шунингдек, у Британиянинг Исроилга қурол экспортига жорий қисман эмбаргони узайтириш мақсадга мувофиқ эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракат Исроилнинг Эронники каби ҳужумларни қайтариш учун зарур бўлган мудофаа қуролларини олишига тўсқинлик қилади.
“Эроннинг ҳаракатлари мудофаа характерига эга эмас ва террорчилик ташкилоти раҳбарининг ўлимига жавобан кучайишга олиб келадиган тажовузкорлик ҳаракатини ифодалайди” деди Стармер.
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати, унинг раҳбари Ҳасан Насруллоҳ 27 сентябрь куни Исроилнинг Байрутга берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлган. 1 октябрь куни Эрон Исроилга ракета ҳужуми уюштирди ва буни Насруллоҳнинг ўлими учун жавоб деб атади. Буюк Британияда “Ҳизбуллоҳ” террорчи гуруҳ деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Буюк Британия ҳукумати Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер бериш бўйича Халқаро жиноий суднинг юрисдикциясига эътироз билдиришдан бош тортганди. Кейинги ойда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми билан учрашишдан бош тортганди.
LiveБарчаси