Нетаньяху Лэмми билан учрашишдан бош тортди

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми билан учрашишдан бош тортди. Бу ҳақда “Тhe Times” хабар берди.

Бунга Халқаро жиноят судининг (ICC) Нетаньяхуни ҳибсга олиш ордери бўйича расмий Лондоннинг позицияси ўзгаргани сабаб бўлган. Хабарда айтилишича,Нетаньяху Британиянинг янги ҳукумати позициясидан ранжиган ва шунинг учун ўтган ҳафта Исроилга ташриф буюрган Ташқи ишлар вазирини қабул қилишдан бош тортган.

Жорий йилнинг июль ойи охирида Британия ҳукумати Исроил Бош вазирини ҳибсга олиш ордери бўйича Халқаро жиноят судининг юрисдикциясига эътироз билдиришдан бош тортди. “Тhe Guardian”нинг ёзишича, ўша пайтда Британия Бош вазири Кир Стармер бошчилигидаги янги Лейбористлар ҳукумати томонидан қабул қилинган қарор ХЖС прокурори Карим Хоннинг талабини қондириш эҳтимолини оширган.

Шунингдек, Исроил ва АҚШ Нетаньяхунинг жиноий жавобгарликка тортилиши Фаластин-Исроил можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблаб, Лондонни ўз эътирозларини бекор қилмасликка кўндирган.

“Тhe Times” таъкидлашича, Лэмми Исроилга ҳужум қуролларини сотишни тақиқлашни ҳам режалаштирган, аммо Яқин Шарқдаги келишув бўйича музокараларни бузмаслик учун бу баёнотни кейинга сурган. Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирига партиядошлари томонидан босим ўтказилмоқда ва улар янада қатъийроқ ҳаракатларни талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон Гаагадаги Халқаро жиноий суд томонидан Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Исроилнинг бошқа юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олишга ордер бериши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарар экан, Исроилни тергов қилишга қарши чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Биньямин Нетаньяху Дэвид Лэмми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг