Лондон Африка давлатлари билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқчи
Олам
−
31 Июль 2023
3295Буюк Британия Африка давлатлари билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ва маҳаллий ҳарбий тузилмалар учун ўқув дастурларини жорий этиш ниятида. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли “Financial Times” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Лондон Африка армияси бўлинмаларини тайёрлаш бўйича британиялик инструкторлар ҳақидаги Африка етакчиларининг сўровларини “жиддий кўриб чиқишга” тайёр. Буюк Британия ҳозирда Африканинг бир қанча мамлакатларида, жумладан Кения ва Ганада ҳарбий тайёргарлик курсларини ўтказмоқда, шунингдек, қитъада бир қанча тинчликпарвар миссияларда иштирок этмоқда.
Шунингдек, Клеверли Африкада Ғарб учун аниқ стратегиянинг йўқлиги “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг минтақадаги позициясини мустаҳкамлашга олиб келганини таъкидлаган.
"Биз ўзимизга нисбатан ҳаққоний бўлишимиз керак. Агар бу жой эгаллаб олинган бўлганда, “Вагнер” гуруҳи Африкада фаол бўлмасди", деган вазир Гана, Нигерия ва Замбияга сафари олдидан.
Унинг қўшимча қилишича, Ғарб Африкага Россия Федерацияси ёки Хитойнинг ёндашувидан фарқ қиладиган муқобил ривожланиш вариантини таклиф қилиши керак.
"Хитойга келсак, қарз масаласини ҳал қилиш ҳақида гап кетганда мен ҳозирги қарздорлик даражасидан ва Пекин Париж кредиторлар клуби билан ўзаро алоқада эмаслигидан ноқулайлик сезаётган Африка етакчилари билан гаплашяпман”, дейди Британия ТИВ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин Африка мамлакатларида ўз жангчилари сонини кўпайтиришга тайёрлигини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь