Лома собиқ рақиби Теофимонинг мағлубиятига изоҳ берди

Спорт

image

Профессионал бокснинг уч вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Василий Ломаченко (16-2) америкалик Теофимо Лопеснинг WBA, WBC, WBO ва IBF чемпионлик камарлари учун Жорж Камбососга қарши жангдаги мағлубияти ҳақида гапирди.

Ломанинг сўзларига кўра, у америкалик ғалаба қозонади деб ўйлаганини тан олди.

“Мен Камбососга жанг олдидан Лопеснинг имкониятларини юқори баҳолаётган эдим, аммо боксчи ҳаётининг маъноси шу”.

Шунингдек Ломаченко ўзининг енгил вазн тоифасидаги иштироки ҳақида ҳам фикр билдирди:

“Мен ўзим ҳақимда гапиришни истамайман. Бу мухлислар ва боксни тушунадиган одамларга берилиши керак бўлган савол. Агар маҳоратим ҳақида гапирадиган бўлсак, мен доимо ўзимнинг энг яхши услубимни, энг яхши маҳоратимни кўрсатишга ҳаракат қиламан”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Хулу” театрида профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун ўтказилган жангда австралиялик Жорж Камбосос америкалик Теофимо Лопес устидан 115-111, 113-114, 115-112 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Маълумот учун, украиналик “хай-тек” 2020 йилнинг октябрь ойида Теофимо Лопесга қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлган ва ўзининг WBC, WBO ва WBA чемпионлик камарларини бой берган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

WBA WBC IBF WBO Проф бокс Ломаченко Лопес Камбосос

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг