Туризм қўмитасига янги матбуот котиби тайинланди

Жамият 2389
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги хулосаси билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Aхборот хизмати бошлиғи Раҳмонбоева Лола Самиғжоновна Қўмита раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Лола Рахмонбоева 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти магистратурасини тугаллаган. Лавозимга тайинлангунга қадар Лола Раҳмонбоева Кун.уз сайтининг журналисти сифатида фаолият юритган.

Раиснинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси бир вақтнинг ўзида Қўмита Aхборот хизматининг бошлиғи ҳисобланади.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 2.9
t
×