Лола Раҳмонбоева яна Азиз Абдуҳакимовнинг матбуот котиби бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги Матбуот котиби – Вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Лола Самиғжоновна Раҳмонбоева тайинланди. Бу ҳақда вазирлик расмий саҳифасида хабар берилди. 

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Лола Раҳмонбоева 2019 йилдан шу кунга қадар Туризм ва маданий мерос вазирлигида худди шу лавозимда ишлаган.

Лола Раҳмонбоева 2016-2019 йилларда эса маҳаллий янгиликлар нашрида фаолият юритган.

Лола Раҳмонбоева 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат шарқшунослик университети магистратурасини тамомлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

матбуот котиби Лола Раҳмонбоева Табиат ресурслари вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг