“Ливерпуль” Хави билан дастлабки музокараларни ўтказди
Спорт
−
23 Февраль
2167Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Байер” устози Хаби Алонсони жамоа бош мураббийлигига таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда футбол журналисти Флориан Плеттенберг ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, инглиз клуби раҳбарияти испаниялик мутахассис вакиллари билан эҳтимолий ҳамкорлик ҳақида аллақачон боғланган.
Қайд этиш жоиз, “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жорий мавсум якунланганидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди. Хаби Алонсо эса 2022 йилдан буён “Байер”ни бошқариб келмоқда.
Германия чемпионатининг жорий мавсумида ўтказилган 22 та турдан сўнг испаниялик мутахассис бошчилигидаги “Байер” 58 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Бавария” эса 2-ўринда бормоқда. Мюнхен клуби ҳисобида 50 очко бор.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15