“Ливерпуль” – “Арсенал” ўйини олдидан Клопп қандай фикрда?

Спорт 1368
image

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп “Арсенал”га қарши Англия премьер лигасининг 12-туридан ўрин олган учрашув ҳақида фикр билдирди.

Немис мутахассиси рақибнинг кучини юқори баҳолаб, жорий мавсумда жамоанинг ўйини ўсганини таъкидлади.

“Барчамизга маълумки, “Арсенал” ўтган мавсум охирида еврокубокларга йўлланма берувчи ўринларни қўлга кирита олмади. Бу клуб ва уларнинг мухлислари учун ёмон натижа, аммо биз бундан унумли фойдаланишимиз керак”, дейди Клопп. 

Шунингдек, германиялик мутахассис “тўпчилар” бош мураббийи Микель Артета ва унинг услуби ҳақида гапирди:

“Микель Артета ҳозир нима қиляпти? У янги ўйинчиларни олиб келди, баъзилари яна гол уришни бошлади. Қолаверса, ёш ва иқтидорли футболчилар ҳам бор. Менимча, энди “Арсенал” мавсум бошига нисбатан бутунлай бошқача жамоага айланиб бўлган. Ҳа, “канонирлар” 8 та баҳсдан буён мағлубиятга учрамади. Бироқ бу сафар Энфильдга йўл олишмоқда”, дея Клопп сўзларидан иқтибос келтирмоқда мерсисайдликлар матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп шогирдлари 22 очко билан АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. “Арсенал” эса бешинчи поғонага жойлашган, жамоа ҳисобида 20 очко мавжуд. 

Маълумот учун, “Ливерпуль” – “Арсенал” учрашуви жорий йилнинг 20 ноябрь куни “Энфильд” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади. 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.1
t
×