“Ливерпуль” АПЛ чемпиони бўлди

Спорт

image

“Ливерпуль” клуби жорий мавсум якунига 4 тур қолганида, муддатидан олдин Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Кеча, 27 апрель куни Англия Преьмер-лигаси 34-турида “Ливерпуль” ўз уйида “Тоттенхэм”ни қабул қилди ва йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда “мерсисайдликлар” сафида Диас, Макаллистер, Гакпо, Салоҳ гол урган бўлса, лондонликлар ҳимоячиси Удоги ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. “Тоттенхэм”дан Соланке жавоб голини урди. 

Шу тариқа, Арне Слот бошчилигидаги “Ливерпуль” турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчиси “Арсенал”ни 15 очкога ортда қолдириб, ўз тарихида 20-марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Тоттенхэм Англия Преьмер-лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг