Ливандаги БМТ кучлари қароргоҳига снаряд тушди
Олам
−
16 Ноябрь
1106Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги Муваққат кучлари (UNIFIL) қароргоҳига артиллерия снарядлари тушди. Бу ҳақда UNIFIL ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди.
“Бугун тушдан кейин Шама шаҳридаги UNIFIL Sector West штаб-квартирасига 155 миллиметрли жонли артиллерия снарядлари тушди. Снаряд портламади ва италиялик бомба йўқ қилиш бўйича мутахассислар тезда ҳудудни ўраб олди ва назорат остида портлашни амалга оширди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, тинчликпарварлардан ҳеч бири жабрланмади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Исроил Рас-Нақура ҳудудидаги UNIFIL базасини ўққа тутган, оқибатда БМТнинг икки тинчликпарвар аскари яраланганди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга мурожаат қилиб, Ливан жанубидаги UNIFIL тинчликпарвар кучларини ҳужумдан “зудлик билан” олиб чиқишни сўради. 20 октябрь куни Исроил ҳарбийлари бульдозери атайин UNIFIL позициясидаги кузатув минораси ва периметрдаги тўсиқларини бузиб ташлади.
LiveБарчаси