Литвада СССР собиқ мудофаа вазирига 10 йил қамоқ жазоси тайинланди
Олам
−
27 Март 2019
7414Бугун, 27 март куни Литва пойтахти Вильнюс шаҳри округ суди собиқ Совет Иттифоқи Мудофаа вазири Дмитрий Язовни сиртдан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Суд Иттифоқ Давлат хавфсизлик қўмитасининг собиқ офицери Михаил Головатовга ҳам ҳукм чиқарди. У 12 йилга сиртдан озодликдан маҳрум қилинди.
Дмитрий Язов ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятлар содир этишда айбланди. Шунингдек, собиқ вазир 1991 йил 13 январдаги тартибсизликлар бўйича ҳам айбдор деб топилди.
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси бошқа айбланувчиларга ҳам тайинланди. Россия, Беларусь ва Украинанинг жами 67 нафар фуқароси “совет агрессиясини қўллашда” айбдор деб топилди. Суд олдига фақатгина икки нафар Россия фуқароси чиқарилди, қолганларга сиртдан ҳукм ўқилди.
94 ёшли Язов 1990 йил охирида 160 нафар ҳарбий ва сиёсатчилардан иборат гуруҳ тузганликда айбланган. Гуруҳ Литвани Совет Иттифоқи таркибига қайтариш мақсадида тузилгани иддао қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь