Литвада президентлик сайловининг ҳал қилувчи босқичи бўлиб ўтмоқда
Олам
−
26 Май
3703Литвада бугун, 26 май куни президентлик сайловининг иккинчи, ҳал қилувчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Ҳозирги давлат раҳбари, социал-демократлар томонидан қўллаб-қувватланадиган партиясиз номзод Гитанас Науседа ва ҳукмрон ўнг марказчилар коалициясидан номзод бўлган мамлакат Бош вазири Ингрида Симоните энг юқори ҳукумат лавозимига даъвогарлик қилмоқда.
Фаворит 60 ёшли иқтисодчи Науседа бўлиб, у икки ҳафта аввал биринчи турда ишончли ғалаба қозонган (44 фоиз овоз), лекин мутлақ кўпчилик овозини қўлга кирита олмаган. Ўшанда 49 ёшли Симонитни сайловчиларнинг 20 фоизи қўллаб-қувватлаган.
Литвада президентлик пойгасининг асосий мавзулари Россиянинг Украинага қарши қуролли тажовузи, унинг Литва миллий хавфсизлиги учун оқибатлари, шунингдек, ижтимоий-сиёсий масалалар бўлди. Гитанас Науседа Россияга қарши мудофаа урушида Украинанинг кучли тарафдори сифатида ном қозонди.
Литвада Президент биринчи навбатда вакиллик функцияларини бажаради, аммо Германиядан фарқли ўлароқ, ташқи ва мудофаа сиёсати соҳасида кенг ваколатларга эга.
Литва яқин йилларда Германия Бундесверининг асосий ҳарбий миссиясининг марказида бўлади. Европадаги хавфсизлик вазиятининг ўзгаришига ва Россиянинг хатти-ҳаракатларига жавобан Германия ҳукумати Литва ҳудудида беш минггача аскардан иборат жанговар бригадани доимий равишда жойлаштиришга ваъда берган.
LiveБарчаси