Литва Россияга қарши чекловларни кенгайтирди

Олам 5461
image

Бугун, 11 июль куни Литва Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялар доирасида Калининградга транзит қилиниши мумкин бўлган товарлар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Литва божхона идорасига таяниб хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, янги чекловлар алкоголь, алкоголь асосидаги саноат кимёвий моддалари, ёғоч ва цементга нисбатан илгари эълон қилинган Европа Иттифоқи санкцияларига босқичма-босқич кучга кирганидан кейин жорий қилинган.

Шу билан бирга, божхона бошқармаси Калининград транзити ва унинг қўшимчалари бўйича Вильнюс ўз ҳаракатларида амал қиладиган Европа Иттифоқи регламентининг рақамларини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Литва Республикаси 18 июнь куни санкцияланган товарларнинг транзитини тўхтатди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Кремль Вильнюснинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний ва халқаро келишувларга зид эканлигини таъкидлади. Литва ҳукумати ва Европа Иттифоқи раҳбарияти, ўз навбатида, мамлакат ҳеч қандай бир томонлама ёки қўшимча чекловлар киритмаганини, фақат “санкцияларни изчил қўллаётганини” таъкидлади.

Июнь ойи охирида “Reuters” агентлиги ЕИ Москва билан зиддиятни юмшатиш учун Литва орқали Калининград вилоятига транзит чекловларини бекор қилиш ниятида эканини хабар қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×