Литва мудофаа эҳтиёжлари учун қўшимча 7 млн евро ажратди
Олам
−
31 Июль
2268Литва ҳукумати устувор миллий мудофаа тизимлари учун яна 7 миллион евро ажратди. Бу ҳақда LRT хабар берди.
Билдирилишича, маблағлар Мудофаа вазирлигига ажратилади ва Литвага келган НАТО иттифоқчилари учун зарур бўлган ҳарбий ҳаракатчанлик лойиҳаларини, ҳарбий ва фуқаролик инфратузилмасини, шунингдек, мудофаа қобилиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа миллий мудофаа лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Июнь ойи охирида ҳукумат қўшимча 136 миллион евро ажратди ва бу йил мудофаа соҳасини молиялаштиришни ЯИМнинг 3,03 фоизига етказди.
Литва Молия вазири Гинтаре Скайсте ўтган ҳафтада Мудофаа вазирлиги эҳтиёжларига қараб, бу йил молиялаштириш оширилиши мумкинлигини айтди.