Литва, Латвия ва Польша раҳбарлари Лукашенко билан суратга тушишдан “ҳазар қилди”

Олам

image

Литва, Латвия ва Польша Президентлари Дубайдаги иқлим саммитида Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан суратга тушишдан бош тортди. Бу ҳақда LRT хабар берди.

Қайд этилишича, Литва Президенти Гитанас Науседа суратга олиш жараёнида Беларусь фуқароси Александр Лукашенко иштирок этгани сабабли Дубайда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим бўйича COP28 конференциясида иштирок этувчи давлатлар раҳбарлари билан биргаликда суратга тушишдан бош тортган.

“Бу оилавий сурат деб аталади. Лукашенко бизнинг оиладан эмас”, деган Науседа.

Шунингдек, Литва раҳбари суратда Лукашенконинг ёнида туриш иккиюзламачилик, деб ҳисобланишини айтган.

“Россиянинг Украинага қарши тажовузи учун трамплинга айланган давлат раҳбари билан елкама-елка туриб, дунё келажаги ва иқлим ўзгаришини ҳеч нарса бўлмагандек муҳокама қилиш иккиюзламачилик бўларди. Беларусь режими келажак дунёсини йўқ қилишга ҳисса қўшади ва Россия билан биргаликда Украинада содир бўлаётган воқеалар учун жавобгардир - одамларнинг қурбон бўлишидан тортиб, атроф-муҳитга ҳалокатли таъсиригача”, дея қўшимча қилган у.

Бундан ташқари, Литва Президенти билан бирга Латвия ва Польша раҳбарлари – Эдгарс Ринкевич ва Анжей Дуда биргаликда суратга тушишдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиш учун Доҳага борганида уни аэропортда кутиб олиши керак бўлган расмийлар кечиккани ёки атайлаб келмагани учун самолёт трапида ярим соат кутишга мажбур бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Литва Польша Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made