Литва ҳукумати Лободага тақиқ қўймоқчи

Маданият-санъат

image

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Латвияга кўчиб ўтган украиналик хонанда Светлана Лобода бошқа бир Болтиқбўйи мамлакатида “persona non grata” (исталмаган шахс) деб эълон қилишини мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Гап шундаки, Россиядан қочган Лобода Украинада эмас, Латвияда қўним топди, аммо у куйлаган қўшиқларнинг асосий қисми рус тилида. Лободанинг Украина паспорти билан санкциялардан ҳоли равишда Болтиқбўйи мамлакатларида гостролма-гастроль юриши эса Литва ҳукуматига ёқмаётган кўринади. Литва Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Паулина Левицкайте ОАВ билан суҳбатда айнан Лобода мавзусига тўхталиб ўтган.

“Украиналик ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашганимиздан сўнг, биз қўшиқчини “persona non grata” рўйхатига қўшамиз”, деган у.

Шунингдек, Литва Маданият вазири Симонас Кайрис Лободанинг Россия ҳаракатларига нисбатан позициясини тушунарсиз, деб атаган ва Латвиядаги айрим ташкилотчиларнинг ўзи Лободанинг мамлакатдаги чиқишларини бекор қилганини айтиб, литвалик шоу-бизнес вакиллари ўз ҳамкасбларидан ўрнак олиши кераклигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Светлана Лобода Урушгача Россияда биринчи рақамли артист бўлганини айтган эди.

Маълумот учун, Светлана Лобода 1982 йилнинг 18 октябрь куни Украинанинг Ирпен шаҳрида туғилган. У 2002 йилда хонандалик фаолиятини бошлаган. 2004 йилда “Гра” вокал-чолғу ансамбли таркибида ижод қилган. 2009 йилда “Евронигоҳ” танловида Украина номидан иштирок этган. У томонидан ижро этилган “Твои Глаза”, “Случайная”, “Родной” ва “SuperSTAR” каби қўшиқлар Ўзбекистонда ҳам машҳур.


Мақола муаллифи

Теглар

Литва Лобода persona non grata

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг