Лицейларда ўқиш қандай шаклда бошланиши маълум бўлди

Жамият

image

Академик лицейларда таълим жараёнлари 2 курс ўқувчилари учун янги ўқув йилидан масовафий тарзда бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот котиби Фарҳод Бабашев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўқишни бошлаш бўйича Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинган.

Қайд этилишича, 2020/2021 ўқув йили учун саралаш имтиҳонларини жорий йилнинг 7 сентябридан 15 сентябрига қадар бўлган муддатларда ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

лицей

Баҳолаганлар

543

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг